АсосийDunyo

​Ҳиндистонда тўй азага айланди

'​Ҳиндистонда тўй азага айланди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Ражастхон штатида никоҳ тўйи нишонланаётган пайтда девор қулаши оқибатида 23 киши ҳалок бўлди, 28 киши тан жароҳати олди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Воқеа чоршанба куни кечқурун Бхаратпур туманида юз берди. Деворнинг қулашига кучли довул сабаб бўлди. Тўйга ташриф буюрган меҳмонларнинг аксарият қисми вайроналар остида қолди.

“Расмий маълумотларга кўра, 23 киши, шу жумладан 11 нафар эркак, 8 нафар аёл ва 4 нафар бола ҳалок бўлган, 28 киши тан жароҳати олган. Аксарият меҳмонлар бинодан чиқолмай қолган. Довул оқибатида электр чироқлари ҳам ўчиб қолган. Айни пайтда қутқарув ишлари кетмоқда”, деб маълумот берди маҳаллий полиция вакили Алок Вашишт. Яраланганлар касалхонага ётқизилган, жабрланганларнинг аҳволи ўрганилмоқда.

Бошқа янгиликлар