Россияда одамнинг исми-шарифи, туғилган ва вафот этган йили ёрдамида қаерга дафн этилганлигини аниқловчи электрон харита яратилди, деб хабар берди lenta.ru нашри.
“Биз базани фақатгина одамнинг қаерга дафн этилгани ҳақидаги маълумотлар билан эмас, балки расми билан бирга аниқ йўналишини топиш имкониятини яратишга ҳаракат қилдик. Мазкур сайтда оддий қабристонлар, меъморий ёдгорликлар ва ҳарбий аскарлар дафн этилган қадимий қабрлар ҳақида маълумотлар берилган. Барча маълумотларни бир неча ойлар давомида қўл билан текширдик ва Санкт-Петербург, Ленинград вилоятидаги барча қабристонларни рўйхатга киритдик”, деди мазкур лойиҳа билан шуғулланган “РусКладбища” компанияси бош директори Максим Логанов
Роскомнадзор компанияга шахсий маълумотлардан фойдаланишга рухсат берди. Сайтда барча вафот этган одамлар ҳақида ҳозирча тўлиқ маълумот олиш мумкин эмас. Бирор одам қидирилаётганда унинг исми-шарифи, туғилган йили ва вафот этган йилининг санаси кўрсатилиши лозим. Шунда харитада унинг дафн этилган жойи пайдо бўлади.