Режиссёр Азамат Аҳроровнинг “Қайсаргинам 2” фильми илк намойишгача бўлган даврда томошабинлар қизиқишига сабаб бўлди. Ва ниҳоят мазкур фильмнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Томошабинлар бугун, 11 майдан эътиборан мазкур картинани пойтахт кинотеатрларида томоша қилишлари мумкин.
Кинофильмда бош ролларни Азамат Аҳроров, Суғдиёна Азимова, Саида Раметова, Луиза Расулова, Муҳаммадисо Абдулҳайировлар ижро этган.