АсосийShou-biznes

​“Саодат”нинг иккинчи фасли қачон эфирга берилади?

'​“Саодат”нинг иккинчи фасли қачон эфирга берилади?'ning rasmi

“Тошкент” телеканалида намойиш этилиб, телетомошабинларнинг эътирофига сазовор бщлган “Саодат” сериалининг биринчи фасли тугаши киноихлосмандларда “Иккинчи фасли қачон берилади?” деган ҳақли саволга сабаб бўлди. Шу ва бошқа саволларга жавоб олиш мақсадида режиссёр Музаффар Эркинов билан боғландик...

— Сериалнинг биринчи ва иккинчи фасли орасидаги узилиш, томошабин қизиқишини ошириш учун қилинган стратегиями?

— Асли 20 қисмли сериални суратга олишга 14 ой вақт берилади. Биз суратга олиш ва монтаж ишларини баробар олиб борганимиз учун 10 ойда якунладик. Актёрлар, павильонда қурилган «уй»ларимиз тайёр бўлгани боис иш тезлиги янада ошади. Томошабинни куттирмаслик мақсадида иккинчи фаслнинг суратга олиш ишларини етти ойда тамомлашни режа қилганмиз.

— Биринчи фасл «Соғлом она ва бола йили» давлат дастури доирасида суратга олинганди. Иккинчи фаслда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастури ҳам ўрин олган бўлса керак?

— Албатта, бу ҳам кўзда тутилган. Лекин «Соғлом она ва бола йили» давлат дастури билан боғлиқ воқеаларни камайтирганмиз. Боиси гиёхвандлик, одам савдоси, коллеждаги муаммоларга урғу берилган. Биринчи фаслдаги билан боғлиқ янги жиноятлар очилади. Воқеалар кескин бурилиш ясайди, Улуғбек Қодиров ва Йигитали Мамажоновнинг қаҳрамони Зарина Низомиддинова – Саодат учун кураша бошлайди.

— Янги қаҳрамонлар ҳам қўшилгандир?

— Киносинов асосида 47 та актёр танлаб, сериалга қўшганмиз. Улардан иккитаси бош қаҳрамон ролини ижро этади. Мазкур ролга актрисалар Шаҳло Темирова ва Юлдуз Ражабовани таклиф қилганмиз.

Ўзига хос далиллар:

  • Иккинчи фасл сценарийси 3 ой ёзилди. Сценарий муаллифи Муқаддас Усмонова.
  • Суратга олиш ишлари апрелнинг охирида бошланади ва 3 ой давом этади.
  • Сериалнинг иккинчи фасли 20 қисмдан иборат, агар ошиб кетса телетомошабинларга совға бўлади.
  • Бош қаҳрамонлар 33 та.
  • Дубляжда қаҳрамонларга 210 та актёр овоз беради.
  • Ҳар бир қисм 40 дақиқадан эфирга узатилади.
  • 10 фоиз декорация, 90 фоиз кўчада суратга олинади. Умумий объектлар сони 60 га яқин.
  • Жами ижодий гуруҳ аъзолари сони: 33 та.
  • Сериалнинг давоми октябрда эфирга берилади.
  • Садоқат Аллаберганова тайёрлади

    Бошқа янгиликлар