1

​Charlie Hebdo янги президентнинг 64 ёшли “ҳомиладор” рафиқаси карикатурасини чоп этди

ДУНЁ 12.05.2017, 11:49
Теглар: Фото, Президент, Франция
​Charlie Hebdo янги президентнинг 64 ёшли “ҳомиладор” рафиқаси карикатурасини чоп этди

Ўзининг провокацион карикатуралари билан машҳур бўлган Франциянинг Charlie Hebdo нашри янги сонида мамлакатнинг янги президенти Эммануэль Макроннинг рафиқаси акс эттирилган карикатурани чоп этди.

Карикатурада 64 ёшли Брижит Макрон ҳомиладор кўринишда акс эттирилган.

Рафиқасидан 24 ёш кичик бўлган Макрон эса суратда унинг қорнини ушлаб турибди. Карикатура “У мўжизалар яратади” тарзида изоҳланган.

Эр-хотин Брижит бўлажак президент ўқиган мактабда француз тилидан дарс берган пайтда танишишган.

Макрон Брижитнинг биринчи никоҳидан бўлган болаларига оталик қилади.

Бироқ уларнинг ўзларининг фарзандлари йўқ.

7 май куни бўлиб ўтган сайловларда Эммануэль Макрон 66% сайловчилар меҳрини қозониб, мамлакат президенти бўлди.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1