АсосийDunyo

​Сиднейнинг Олимпия хиёбонида катта ёнғин содир бўлди (Видео)

'​Сиднейнинг Олимпия хиёбонида катта ёнғин содир бўлди (Видео)'ning rasmi

2000 йилги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтган Австралиянинг Сидней шаҳридаги Олимпия

хиёбонида катта ёнғин содир бўлди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Хиёбоннинг Monster Skatepark майдонини олов ўз комига тортмасдан илгари маҳаллий ўт ўчириш хизматига қаттиқ қарсиллаган овоз чиққани ҳақида хабар берилди. Гувоҳлардан бирининг айтишича, қўшни “Австралия” (ANZ Stadium) стадиони томида ишлаётган қурувчилар ёнаётган бино ичида қолган йигитларни қутқаришга шошилишди. Яқин ўртадаги спорт майдонларидаги одамлар эвакуация қилинди. Ўт ўчириш хизмати ўз Twitter саҳифасида воқеа жойига 80 нафар ходим етиб борганлигини маълум қилди. Олов батамом ўчирилди, ёниш оқибатида бир эркак жабрланган. Бошқа жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.


Бошқа янгиликлар