АҚШнинг Огайо штатидаги қариялар уйида бўлган отишмада маҳаллий полиция бошлиғи ва муассасанинг 2 нафар ходими ҳалок бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Отишма Огайо штатининг Киркерсвилл аҳоли пунктида содир бўлди. Қуролланган одам тўғрисида хабар келиб тушгандан сўнг, полиция бўлимининг 36 ёшли раҳбари воқеа жойига йўл олди. Шундан кейин қариялар уйидан полиция бошлиғи ва муассасанинг 2 нафар ходими жасади топилди. Отишма юз берганда қариялар уйида 23 киши бўлган. Айни пайтда жиноятчини тутиш ва жиноятнинг сабаби аниқланмоқда. Ҳалок бўлган полиция бошлиғи ўз лавозимида иш бошлаганига эндигини 3 ҳафта бўлган эди.