“Барон” фильмидаги ижроси билан ўзбекистонлик киноихлосмандларнинг севимли актёрларидан бирига айланган Фарҳод Маҳмудов хонадонида қувончли кун.
14 май куни таниқли актёрнинг ота-онаси Равия ва Баҳодир Махмудовларнинг турмуш қурганига 50 йил тўлди.
Шу муносабат билан Махмудовлар оиласи яқинлари ва дўстлари иштирокида шукрона дастурхонини ёзди. Бу ҳақда режиссёр Рустам Саъдиев Instagram`даги саҳифасида маълум қилди.
Маълумот учун, Фарҳод Махмудовнинг акаси Алишер Махмудов ҳозирги кунда АҚШда яшайди. Фарҳоднинг ўзи эса оиласи билан Россияда истиқомат қилади.