АсосийDunyo

​Москвада ташқи ишлар вазирлиги ходими таниш аёлни, унинг қизчасини ва ўзини отиб ўлдирди

'​Москвада ташқи ишлар вазирлиги ходими таниш аёлни, унинг қизчасини ва ўзини отиб ўлдирди'ning rasmi

Москвада эркак, аёл ва қизчанинг ўлими юзасидан жиноий иш қўзғатилди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Тергов берган маълумотга кўра, эркакнинг уйига эски таниши бўлган аёл беш ёшли қизчаси билан меҳмонга келган. Эркак эса ов милтиғини олиб, уларга қарата ўт очган. Оқибатда аёл ва қизча воқеа жойида ҳалок бўлган. Шундан кейин эркак ўз жонига қасд қилиб, ўзига ўқ узган. Айни пайтда терговчи ва криминалистлар ҳодиса юз берган жойда иш олиб бормоқдалар. Улар ҳалок бўлганларнинг яқинларини, қариндошларини, қўшниларини ва воқеага гувоҳ бўлган одамларни тергов қилишмоқда.

ОАВлар берган маълумотга кўра, ўт очган эркак Россия федерацияси ташқи ишлар вазирлиги ходими бўлган.

Бошқа янгиликлар