Washington Post газетаси тасодифан Пентагон раҳбари Жеймс Мэттиснинг шахсий телефон рақамини ошкор этди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.
Бу ҳақда журналистларга ўқувчилардан бири хабар берган. Нашр мақолага илова тариқасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг ёрдамчиси Кит Шиллернинг фотосуратини чоп этди. Кадрлардан бирида Пентагон раҳбарининг исми-шарифи ва шахсий телефон рақами ёзилган қоғоз ҳам кўриниб қолди. Синчков муштарий бу хатони кўриб қолиб, таҳририятга қўнғироқ қилди, аммо журналистлар унинг гапларини жиддий қабул қилмади. Улар Президент махсус хизмати ходимлари бундай катта хатога йўл қўйишига ишонишмади. Бироқ, фотосурат диққат билан томоша қилинганда, унда Пентагон раҳбарининг телефон рақами кўриниб турарди.
“Мен ушбу рақамга қўнғироқ қилиб кўрдим, ҳақиқатан ҳам мазкур телефон рақами Пентагон раҳбарига тегишли экан”, - деб маълумот берди The Washington Post мухбирларидан бири.