1

​Қирғизистон собиқ президентининг ўғли учинчи маротаба умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

ДУНЁ 16.05.2017, 14:39
Теглар: Жазо, Қирғизистон
​Қирғизистон собиқ президентининг ўғли учинчи маротаба умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Бишкек шаҳрининг Первомай туман суди Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиевнинг ўғли Максим Бакиевни коррупция ва катта миқдордаги пулни ўзлаштиришда айблаб, сиртдан учинчи маротаба умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

2014 йилнинг октябрь ойида мазкур суд Максим Бакиевни “Азияуниверсалбанк” ҳисобидан 50 миллион доллар маблағни ўзлаштирганликда айблаб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. 2014 йилнинг апрель ойида эса Максим Бакиев бизнесмен Шон Дейлнинг жонига қасд қилишда айбланиб, иккинчи маротаба умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев 2010 йилда лавозимидан айрилгач, Белорусь республикасига қочиб кетган эди. Унинг ўғли Максим айни пайтда Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида муҳожир-қочоқ мақомида истиқомат қилмоқда.

Шарҳлар

⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Қирғизистонга келди. Бу унинг Жапаров давридаги илк ташрифи

09.12.2022, 09:30

Россия президенти Владимир Путин Қирғизистонга келди. Бу ҳақда "Спутниқ Қирғизистон" хабар бермоқда. Маълум қилинишича, Россия президентини "Манас" аэропортида Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент Администрацияси раҳбари...
Қирғизистон президенти Садир Жапаров 2010 йилги Ўш воқеалари бўйича судга чақирилди

02.12.2022, 09:31

Бишкекнинг Первомайский туман суди 2010 йил июнь воқеалари бўйича жиноят ишини кўришда давом этмоқда. Бу ҳақда "24.kg" хабар қилди. Дастлаб судга собиқ президент Алмазбек Атамбаев келтирилди. Судга...
"Ўзбекистон биздан 30-40 йил олдинга ўтиб кетди. Биз ҳатто гугурт заводи ҳам қура олмадик". Садир Жапаров Ўзбекистон билан чегара масаласини кейинга қолдириш мумкин эмаслигини таъкидлади (видео)

17.11.2022, 12:24

Бугун, 17 ноябрь куни Қирғизистон парламентида Ўзбекистон билан чегара бўйича келишувларни ратификация қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Унда президент Садир Жапаров ҳам иштирок этмоқда. Бу ҳақда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1