1

​Суд Филипп Киркоровдан ярим миллион рубль қарзни ундириш тўғрисида қарор чиқарди

ДУНЁ 22.05.2017, 16:40
Теглар: Хонанда, Россия
​Суд Филипп Киркоровдан ярим миллион рубль қарзни ундириш тўғрисида қарор чиқарди

Москва шаҳрининг Хамовники туман суди банкнинг машҳур хонанда Филипп Кирокоровга нисбатан ёзган даъво аризасини қисман қондирди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Суд Россия эстрадаси қиролидан давлат божи билан бирга 499 минг рубль ундириш тўғрисида қарор чиқарди.

Даъвогар берган маълумотга кўра, хонанда “Церих” номли банкдан 2015 йилда 26% фоиз тўлаш шарти билан 22,8 миллион рубль кредит олган. Аввалига Филипп Киркоров ўз вақтида қарзларини тўлаб борган, 2016 йилда банкнинг лицензияси олиб қўйилгандан кейин тўловни тўхтатган. Шундан кейин банк даъво аризаси билан судга мурожаат этди.

Эстрада қиролининг матбуот котиби Антон Коробков-Землянский ҳақиқатан ҳам “Филипп Киркоров Продакшин” компанияси “Церих” банкидан кредит олганлигини тасдиқлади. Аммо унинг лицензияси олиб қўйилгандан кейин кредитни кимга тўлашни билмаганликларини маълум қилди. Мазкур қарордан кейин хонанда қарзни батамом ёпди.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Россиялик қутқарувчилар Туркиядаги вайроналар остидан 150 минг АҚШ доллари топиб олишди

14.02.2023, 13:14

Россиялик қутқарувчилар қидирув-қутқарув ишлари давомида Туркиядаги турар-жой биноси вайроналарини тозалаш чоғида катта миқдорда пул топди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар қилди."Россия Фавқулодда вазиятлар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1