Бундан роппа-роса бир йил олдин оила қурган таниқли бошловчи Даврон Кабулов бугун ушбу сана муносабати билан рафиқаси Эъзозага дил изҳори ва табригини ўзига хос тарзда ёзиб қолдирди.
Даврон Кабулов мазкур номани ўзининг “Инстаграм” ижтимоий тармоғидаги саҳифасига жойлади:
“Эъзоз, роса афсусланаётган бўлсанг керак, қаёқдан ҳам шу одамга эрга тегдим, тўйимизга 1 йил бўлганини ҳам бир ўзим нишонлаяпман, деб. Сен тасаввур қилган одамга қанчалик ўхшадим билмайман-ку, лекин мен сўраганимни Ҳудо берди. Яхши ҳамроҳ бўлаётганингга, ота-онамни дуосини бирга олаётганингга, тарбия қилган бувинг, адажон, ойижонингга раҳмат. Жиддий мен ёзяпман шуни - йиқилиб тушма тағин. Яхши гап эшитиб, талтайма фақат. Баъзиларни оиласига ўхшаб унақа демократичный оила бўлмасак ҳам, бир чиройли яшаяпмиз, ҳеч қачон кўз тегмасин. Битта ширин қиз, тўрт ўғил туғиб берсанг кейин бошқасига вақтимиз ҳам бўлмайди, Ҳудо ҳоҳласа. Нима бўлса ҳам соғ бўлгин”, дея оиласи яралган кун билан Кабулов ўз рафиқасини муборакбод этиб қолган.
Айни дамда Кабулов Римдада. Маълум бўлишича, у “Миллион” жамоаси йигитлари билан Иcпаниядаги Сантяго Барнабеу стадионига футбол ўйинини томоша қилиш мақсадида саёҳатга йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, Даврон Қабулов “Афруз” гуруҳи яккахони Жамшид билан божа бўлган.