Сўнгги ҳафта давомида Японияда ҳавонинг исиб кетиши оқибатида минглаб одамлар касалхоналарга ётқизилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.
Иссиқ ҳаводан ёши 65 дан ошган одамлар азият чекди, улар иссиқни кўтара олмади. Касалхонага ётқизилганлар орасида болалар ҳам бор.
Мазкур ҳолатдан Япониянинг Аити, Саитама, Осака, Хёго ва Канагава префектуралари аҳолиси кўпроқ жабрланди.
Япониялик синоптиклар иссиқ об-ҳаво шароити яна бир неча кун давом этишини башорат қилди. Экспертлар одамларга кўчага чиқмасликни, кондиционердан фойдаланишни, кўпроқ суюқлик ичишни тавсия этди.
Японияда 2016 йилнинг август ойида ҳам иссиқ об-ҳаво кузатилиб, ўшанда минглаб маҳаллий аҳоли касалхоналарга ётқизилган эди.