2017 йилнинг 22 май куни Тошкент шаҳри ҳудудида 4 та йўл-транспорт ҳодисалари қайд этилган. Мазкур йўл-транспорт ҳодисаларида 5 нафар шахс тан жароҳати олган.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини қоидабузарликларни аниқлаш:
2017 йилнинг 22 май куни ЙПХ инспекторлари томонидан жами 2051 та қоидабузарликлар бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилган бўлиб, шулардан, 716 тасини қўпол турдаги қоидабузарликлар, 16 таси маст ҳолда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқбузарликларини ташкил этади.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган бошқарув тизими томонидан 2017 йил 22 май куни жами 944 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 473 тасини светафорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмасдан ҳаракатланган, 471 таси белгиланган тезликни меъёридан юқори тезликда ҳаракатланиш қоидабузарликларини ташкил этади.