АсосийDunyo

​6 ёшли бола Манчестер терактида яраланганларга қараётган ҳамшираларга ширинликлар совға қилди

'​6  ёшли бола Манчестер терактида яраланганларга қараётган ҳамшираларга ширинликлар совға қилди'ning rasmi

Буюк Британиялик 6 ёшли бола Манчестер шаҳрида рўй берган терактда яраланган одамлар учун қон топшира олмаслигини билгач, уларнинг қутқарувчиларини ширинлик билан меҳмон қилишга қарор қилди, деб хабар берди Tjournal.ru нашри.

Буюк Британияда яшовчи олти ёшли Жозеф Гриффитс исмли болакай танишлари Манчестер шаҳар стадионидаги терактда яраланганини билгач, маҳаллий касалхонага бориб, улар учун қон топширмоқчи бўлди.

Аммо у ҳали эндигина олти ёшга тўлгани сабабли, шифокорлар ундан қон олмади. Шундан кейин Жозеф онаси билан биргаликда дўконга бориб, терактда яраланган одамларни даволаётган шифокор ва ҳамшираларга ширинликлар сотиб олди.

Жозеф касалхонага ширинликларни кўтариб келганда, ҳамшираларнинг кўзига ёш келди. У ҳар бир ҳамширага ширинликлар улашиб, уларнинг машаққатли меҳнати ва ярадорларга кўрсатаётган ёрдамлари учун мақтади.

Ҳамширалардан бири Жозефнинг сурати ва касалхонага келтирган ширинликлари акс этган суратларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди.

23 май куни Буюк Британиянинг Манчестер стадионида концерт бўлаётган вақтда кучли портлаш рўй берди. Портлаш оқибатида 22 киши ҳалок бўлди, 60 дан ортиқ одам яраланган. Уларнинг асосий қисми ёшлар ва болалар бўлган.

Бошқа янгиликлар