Тошкент шаҳар ЙҲББ томонидан навбатдаги қоидабузарлар рейтинги эълон қилинди.
Бу галги рейтингнинг юқори поғонасидан қарийб 9,5 млн. сўм жарима билан «Ваз 21063» русумли, давлат рақам белгиси 10 J 506 FA бўлган автомашина ҳайдовчиси жой олди.
Ушбу автомашина ҳайдовчиси жами 32 маротаба қоидабузарликлар яъни, 1 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 31 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунишни хохламаган ҳолда, жарималар миқдорини 9.435.825 сўмга етказди.
Иккинчи ўринга «COBALT» русумли, давлат рақам белгиси 10 J 434 LA бўлган автомашина ҳайдовчиси сазовор бўлди. Ушбу автомашина хайдовчиси жами 21 маротаба яъни, 18 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаслик, 3 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаслик каби қоидабузарликларни содир этиб, жарима миқдорини 4.193.700 сўмга етказди.
Учинчи ўринда «MATIZ» русумли, давлат рақам белгиси 01 O 905 RA бўлган автомашина ҳайдовчиси бормоқда. У жами 17 маротаба қоидабузарликлар, жумладан, 16 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига, 1 маротаба светофорнинг қизил чироғи талабларига бўйсунмаган ҳолда ҳаракатлангани учун, жарима миқдори 2.845.725 сўмни ташкил этади.
Тўртинчи ўринни «SPARK» русумли, давлат рақам белгиси 01 B 361 PA бўлган автомашина ҳайдовчиси. 15 маротаба белгиланган ҳаракатланиш тезлиги талабларига бўйсунмаган. Жарима миқдори 2.246.625 сўмни ташкил этади.
Ва, ниҳоят, сўнгги – Бешинчи ўрин «соҳиби» билан танишинг. «NEXIA 2 GLE» русумли (давлат рақам белгиси 30 707 FAA) автомашинаси ҳайдовчиси. 14 марта белгиланган тезлик талабларига амал қилмаган ҳолда ҳаракатлангани учун . Унга 3.295.050 сўмлик жарима солинган.