Хитойлик шифокорлар кучли заҳарланган беморни қутқариш мақсадида бир кечада саккиз минг дона атропинли ампулани қўлда очишга мажбур бўлди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Баъзи бир шифокорларнинг қўлини шиша кечиб кетди. Инсектициддан заҳарланган бемор Шаньтоу шаҳридаги тиббиёт коллежи қошидаги касалхонага ётқизилди. Одам фосфотдан заҳарланганда антидот сифатида асосан атропиндан фойдаланилади. Касалхонада мавжуд бўлган атропин ампуласида жуда кам миқдорда бўлган. Оқибатда 8 нафар тиббиёт ходимидан иборат гуруҳ 12 соат давомида қўлда 8 мингта шиша ампулани синдиришга мажбур бўлди. Мазкур дори камлик қилгач, улар қўшни касалхонадан қарзга атропин сўрашларига тўғри келди. Аслида шиша ампулани очиш қийинчилик туғдирмайди, аммо юқоридаги ҳолат каби бир кечада 8 минг дона ампулани очиш камдан-кам ҳолларда учрайди.