АсосийJamiyat

​Президент «Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармон имзолади

'​Президент «Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан  такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» фармон имзолади'ning rasmi

Ветеринария соҳасида давлат бошқарувини тубдан такомиллаштириш, эпизоотик барқарорлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш, ветеринария сервис хизматлари сифатини ошириш ва давлат ветеринария хизматини янада такомиллаштириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида қабул қилинган “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ветеринария хизмати бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг тўлиқ матни ЎзАда эълон қилинди.

Давлат ветеринария қўмитаси зиммасига юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорлик қилиш механизмлари, шунингдек, ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг такомиллаштирилган тизими ишлаб чиқилади ва амалиётга жорий этилади.

Ветеринария соҳасида илмий-тадқиқотлар ҳажми, кўлами ва сифатини ошириш мақсадида мазкур фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази тасарруфидаги Ветеринария илмий-тадқиқот институти Давлат ветеринария қўмитаси тизимига ўтказилди.

Республика давлат ветеринария лабораторияси, Ҳайвонларнинг ўта хавфли касалликлари давлат лабораторияси ва Парранда касалликлари бўйича давлат ветеринария лабораторияси тугатилиб, уларнинг негизида Республика ҳайвонлар касалликлари диагностикаси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ташкил этилди.

Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларнинг сифатини назорат қилиш давлат лабораторияси Ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчалари сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказига айлантирилди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар