Тайвандаги кучли ёмғир натижасида юз берган сув тошқини оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 35 киши жабрланди, 2 киши бедарак йўқолди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.
“Мингга яқин одам вақтинчалик бошпана билан таъминланди, 26 мингдан ортиқ уй чироқсиз ва сувсиз қолди, 302 та авиарейс қолдирилди”, деб хабар берди орол фавқулодда хизмати. Шу билан бирга барча ҳукумат идоралари, мактаблар ёпилди, жамоатчилик транспортининг 78 та йўналиши ҳаракатдан тўхтади.