Актриса, дизайнер ва бошловчи Шаҳзода Муҳаммедова яна бир бизнесни йўлга қўди. Бу ҳақда у ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида хабар қолдирди.
У “Шаҳзода” заргарлик дўконини очди. Заргарлик дўкони “Чорсу” буюм бозорида жойлашган бўлиб, актриса у билан ҳамкорликда ишлашни ҳоҳлаган заргарлар ва бизнес вакилларини ҳамкорликка чақирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, актрисанинг либос ва сарпалар дўкон-ательеси мавжуд.