АсосийDunyo

​Бедаво дардни енгган 10 машҳур юлдуз

'​Бедаво дардни енгган 10 машҳур юлдуз'ning rasmi

Негадир аксарият одамлар машҳурликка эришган юлдузларнинг ҳеч қандай муаммоси бўлмайди, уларга яшаш осон, деб ўйлайди, дея хабар беради Аdme.ru нашри.

Аммо улар ҳам инсон, бизнинг муаммоларимиз қанчалалик кўп бўлса, уларнинг муаммоси ҳам бизникидан кам эмас. Соғлиққа оид муаммолар машҳурларни ҳам четлаб ўтмайди. Ахир халқимиз бекорга иссиқ жоннинг иситмаси бор, демаган. Касалликдан ҳеч ким кафолатланмаган. Қуйида номлари келтирилган машҳур юлдузлар эса инсон ҳаёти учун хавфли бўлган касалликларни енгиб, мазкур масалада бошқаларга ҳам ёрдам бериб келмоқда.

Шэрон Стоун

Голливуднинг энг машҳур юлдузларидан бири бўлган Шэрон Стоун мияга қон қуюлиши оқибатида клиник ўлимни бошдан кечирди. Операциядан кейин гапиришга қийналганига қарамай, у “Асосий инстинкт-2” фильмида суратга тушди. Касаллик туфайли бошига тушган қийинчиликларини енгган актриса мазкур касалликларга чалинган беморларни қўллаб-қувватлаб, келмоқда. Хайрия ишларига қўшган ҳиссаси учун Шэрон Стоун 2013 йилда Нобель мукофоти лауреати бўлган.

Майкл Жей Фокс

Машҳур актёрга 1991 йилда Паркинсон касаллиги ташхиси қўйилди. Шунга қарамай, у 5 маротаба “Эмми” мукофотини ва бошқа олий мукофотларни қўлга киритди. Актёр мазкур касаллик билан курашишни ҳаётининг асосий мақсадига айлантирди. У Паркинсон касаллигини даволайдиган дори-дармонни яратиш ишлари билан шуғулланувчи жамғарма ташкил қилиб, унга 450 миллион доллар маблағ ажратди.

Жулия Робертс


Актриса Жулия Робертс бир неча йиллардан бери Верльгоф касаллигидан азият чекади. Мазкур касалликка чалинган беморнинг териси озгина кесилса, қон тўхтамайди. Шунга қарамай, у фильмларда суратга тушишдан тўхтамади, турли хил юксак мукофотларни қўлга киритди ва уч фарзандни дунёга келтириб, уларни тарбиялаяпти. Инсон ҳаёти учун хавфли бўлган касаллик билан курашиш қанчалик маънавий ва моддий куч талаб қилишини актриса яхши билади. Жулия Робертс бедаво касалликка чалинган беморларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, ЮНИСЕФнинг кўнгилли элчисига айланди.

Бен Стиллер


Машҳур комик актёр Бен Стиллер саратон ўсимтасини олиб ташлаш бўйича операцияни, одамнинг тинка-мадорини қуритадиган кимётерапияни бошдан кечирди. Актёрнинг айтишича, у касалликка чалингач, аввал ваҳимага тушган, аммо кейинчалик унда саратон касаллигининг ҳали энди биринчи босқичи бошланганини билгач, хурсанд бўлган. Оддий ҳаётга қайтган Бен Стиллер саратонга чалинган бошқа беморларга ёрдам беришни кўнглига тугди. У ёрдам кўрсатаётган 25 та ташкилот ичида саратон касалликларини ўрганиш институти ва онкологик касалликларга чалинган беморларни қўллаб-қувватловчи жамғарма ҳам бор.

Тони Брэкстон


Машҳур хонанда, беш маротаба нуфузли “Эмми” мукофотини қўлга киритган Тони Брэкстон тери силига чалинган. Мазкур касалликда одамнинг иммун тизими ўз организмидаги ҳужайраларга ҳужум қилади. Ўзида мазкур касаллик аниқлангач, Тони Брэкстон айнан шу касалликдан азият чекадиган одамларга ёрдам бера бошлади. У беморларга моддий ёрдам бериш билан бирга, уларнинг руҳини кўтаради. Ўзи ҳам шу калликка чалинган бўлса-да, ҳамон тингловчиларини яхши қўшиқлар билан хушнуд этиб, уларга намуна бўлади.

Дэниел Рэдклифф


Барчанинг севимли қаҳрамони бўлган “Гарри Поттер” дипраксия — асаб фаолиятининг бузилиши касаллигига чалинган. Мазкур касалликка чалинган одам оддий ҳаракатларни ҳам мустақил бажара олмайди. Аммо актёрлик соҳасига мутлақо тўғри келмайдиган касалликка чалинганига қарамай, Дэниел кинематография соҳасида улкан ютуқларга эришди.

Касалликка қарши натижасида тўплаган тажрибаларини Дэниел айнан шу дарддан азият чекаётган одамлар билан ўртоқлашади, уларни таслим бўлмасликка, умид қилишга ундайди ва бунда ўзини мисол қилиб кўрсатади.

Леди Гага


Замонавий қўшиқлар ижрочиси бўлган Леди Гага бедаво тери касаллигига чалинган. Касаллик хуруж қилган пайтлари у даволаш чоралари бўлган муз солинган ванна, фольгали кўрпа ва бошқа мураккаб даволаш жараёнлари ҳақида ижтимоий тармоқларда узундан-узоқ пост ёзиб қолдирди.

Инсон ҳаёти давомида бошига тушадиган кўргуликлар, қийинчиликлардан яхши хабардор бўлган хонанда мунтазам равишда бедаво касалликка чалинган одамларга нафақат моддий, балки маънавий ёрдам бериб келади.

Майкл Карлайл Холл


Машҳур актёр 2010 йилда лимфома (лимфа тўқималарининг саратони)га чалинганини билди. У жуда кўп азобларни бошдан кечирди ва мазкур касалликдан қутулиш учун ҳамманинг имкони йўқлигидан афсусланди. У лимфома касаллигига чалинган одамларни қўллаб-қуватлаш мақсадида лейкемия ва лимфома жамиятининг расмий вакилига айланди. Мазкур жамият саратон касаллигини ўрганиш ва саратонга чалинган беморларга ёрдам бериш ишлари билан шуғулланади.

Кайли Миноуг


Австралиялик хонанда, қўшиқлар муаллифи ва дунёнинг гўзал аёлларидан бири бўлган Кайли Миноуг 2005 йилда кўкрак саратонига чалинганини билди. Касаллик билан кечган оғир курашдан кейин хонанда саратонни илк даврларида аниқлаш зарурлиги ҳақида одамларни огоҳлантиришга бел боғлади ва бунга жуда кўп маблағ сарфлади.

Кайли Миноуг ҳодисаси кўкрак саратонига қарши курашда энг муҳим белгилардан бирига айланди. Унинг саъй-ҳаракатлари туфайли миллионлаб аёллар мунтазам равишда тиббий кўрикдан ўта бошлади. Кайли Миноуг саратон касаллигига қарши кураш борасида қўшган ҳиссаси учун фахрий тиббиёт фанлари доктори унвонига сазовор бўлди.

Хью Жекман


2013 йилда актёр Хью Жекманда тери саратони аниқланди ва шундан бери у 6 операцияни бошдан кечирди. Бундай синовлардан кейин ҳар қандай одам танаффус қилишга мажбур бўлади. Аммо Хью Жекман бир нафас бўлса-да, меҳнат қилишдан тўхтамади. Ўзи бедаво дардга чалинган актёр, беморларни қўллаб-қувватлаш, уларга ёрдам бериш қанчалик муҳим эканлигини тушунди. У айни пайтда саратон касаллигини аниқлаш ва долзарб муаммолар билан шуғулланувчи 27 та ташкилотга ҳомийлик қилмоқда.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар