АсосийDunyo

​Россияда сайловлардаги фирибгарлик учун қамоқ жазоси бериладиган бўлди

'​Россияда сайловлардаги фирибгарлик учун қамоқ жазоси бериладиган бўлди'ning rasmi

Россия давлат думаси сайловлардаги фирибгарлик учун қамоқ жазоси бериш ҳақидаги қонун лойиҳасини қабул қилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Қонун лойиҳасида ноқонуний равишда бюллетень олиб, бировнинг ўрнига овоз бериш, бир кишининг бошқа сайловчининг ўрнига иккинчи маротаба овоз бериши ҳақида сўз юритилди ва юқорида санаб ўтилган ҳолатлар аниқланганда 5 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлаш таклиф этилди.

Давлат думасининг мутахассислар қўмитаси ҳамда федерация кенгаши раҳбарлари Павел Крашенников ва Андрей Клишаслар мазкур лойиҳанинг муаллифлари ҳисобланади.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар