Тошкент солиқ коллежида Ўрта махсус касб-ҳунар таълими марказининг 2017 йил 7 июндаги “Ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида” ги буйруғи асосида “Олийжаноб инсон фазилатлари”, “Качества благородноги человека” номли беш кунлик ўқув курсларини ўқитиш бошланди.
Ўқув курсларини ўтилишини ташкил этишдан мақсад коллеж ўқувчиларида олийжаноблик фазилатларининг мазмуни, моҳияти ва аҳамияти тўғрисидаги кўникмаларни шакллантириш, меҳр мурувват, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, каби ахлоқий қадриятларни ўзида мужассам этган олийжаноблик фазилатларини ўқувчилар онгига сингдиришга чуқур қаратилган кенг қамровли маънавий маърифий ишлар таъсирчанлигини оширишдир.
Ўқув курсларида тажрибали педагог ва тарбиячилар томонидан ўқувчи ёшларга олийжаноблик, меҳр мурувват, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик, каби ахлоқий қадриятлар кенг ёритилган юзлаб атоқли муаллифларнинг бадиий адабиётлари, ўндан зиёд газета ва журналлар, интернет нашрларини мутоола қилиш тарғиб қилинди.
Барча ўқувчилар ўртасида “Олийжаноблик инсон фазилатлари”, “Качества благородного человека” мавзуларида иншолар танлови эълон қилиниб, ўқувчилар орасидан энг яхши иншолар муаллифларини аниқлаш ва уларни қимматбаҳо совринлар билан рағбатлантириш белгилаб олинди.
Шу куни юзлаб ўқувчилар коллеж Ахборот ресурслар марказидан бадиий китоблар олишди. Китоб дўконларига ташриф буюришиб бадиий адабиётлар сотиб олишди.
20.07.2022, 09:14
Куни кеча, интернет сайтлари, телеграм каналлар ва ижтимоий тармоқларда Китоб тумани тиббиёт бирлашмасида бир гуруҳ фуқаролар ўртасида жанжал юз берганлиги акс этган видеотасвирлар эълон қилинди. Мазкур...23.12.2021, 22:47
Брюсселдаги Аренберг ауционида дунёдаги энг кичик китоб сотилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди. Маълум қилинишича, китобнинг нархи 3500 еврони ташкил қилган. Мазкур китоб 1952 йилда...28.04.2021, 18:39
Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасига китоб савдоси корхоналарига қўшилган қиймат солиғи...22.01.2021, 14:40
Президент Шавкат Мирзиёев Бухорога ташрифи давомида янги қарор лойиҳасини икки ҳафта муддат ичида ишлаб чиқиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди."Даракчи" мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг хабар беришича, янги...