Полиомиелит ҳолатлари бугунги кунда фақат учта мамлакатда учрамоқда.
БМТнинг Болалар жамғармаси (ЮНИСЕФ) баёнотида Полиомиелит ҳолатлари ҳозирда Афғонистон, Нигерия ва Покистонда учраётганлиги қайд этилган.
“30 йил олдин полиомиелит 125 мамлакатда 350 минг нафар болани фалаж қилган, бироқ ҳукуматнинг экстраординар кучлари, соғлиқни сақлаш соҳаси ходимлари, донорлар ва полиомиелитни йўқ қилиш бўйича кучлар саъй-ҳаракати билан вирус учта мамлакат Афғонистон, Нигерия, Покистондан ташқари ҳамма ерда йўқ қилинган”, — дейилади ЮНИСЕФ баёнотида.
Бугунги кунга қадар бир нечта касаллик ҳолати қайд этилган.
Атлантадаги конференция чоғида бир қатор давлатлар ва ҳайрия ташкилотлари полиомиелитни йўқ қилишга 1 миллиард доллардан кўпроқ маблағ йўналтиришга келишишган.






