АсосийJamiyat

​Мобил алоқа операторларига сифат кўрсаткичлари ёмонлашуви бўйича жарима қўлланилдли

'​Мобил алоқа операторларига сифат кўрсаткичлари ёмонлашуви бўйича жарима қўлланилдли'ning rasmi

Мобил алоқа хизматлари истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Алоқа ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси (Инспекция) томонидан операторларнинг ойлик маълумотлари ва тармоқ сифат кўрсаткичлари таҳлил қилинди.

Ўтказилган таҳлил натижалари барча операторларининг мобил алоқа тармоқлари сифат кўрсаткичларининг ёмонлашганлигини кўрсатди:

- радиоалоқа узаткичлари ишлашида корхонанинг айби билан узилишлар;

- муваффақиятсиз уланишлар сони;

- ўрнатилган уланишда абонент ташаббуси билан бўлмаган узилишлар сони;

- интернет тармоғига муваффақиятсиз уланишлари сони;

- интернет тармоғида ўрнатилган уланишларда абонент ташаббуси билан бўлмаган узилишлар сони.

Юқорида келтирилган сифат кўрсаткичлари таҳлили, лицензия шартномаси талаблари бажарилмаганлиги ва мобил алоқа тармоғи сифат кўрсаткичларнинг ёмонлашуви, шунингдек оператор айби билан юзага келган асосли мурожаатлар бўйича Инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар) тўғрисида”ги 2000 йил 14 августдаги қарорига асосан мобил алоқа операторларига молиявий санкциялар (жарималар) қўлланилди.

Лицензия шартномаси талабларини бажарилиши ва мобил алоқа хизматларидан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида барча мобил алоқа операторларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Бошқа янгиликлар