АсосийDunyo

​Хитойлик врачлар бемор йигитни қорнидаги улкан аномалиядан қутқаришди

'​Хитойлик врачлар бемор йигитни қорнидаги улкан аномалиядан қутқаришди'ning rasmi

Хитойнинг Шанхай шаҳридаги клиникларидан бирида шифокорлар 22 ёшли бемор йигитнинг йўғон ичагидан 76 сантиметрли, оғирлиги 13 килограмм бўлган улкан этни олиб ташлашди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.

Улкан шиллиқуртни эслатувчи мазкур аномалия акс этган фотосуратлар Хитой ижтимоий тармоқларида яшин тезлигида тарқалди. Бемор йигит қорнидаги оғриқ туфайли касалхонага олиб келинган. У худди ҳомиладор аёлни эслатган. Йигит кучли оғриқ туфайли зўрға нафас олган. Шифокорлар унинг жуда кам учрайдиган Гиршпрунг касаллигига чалинганлигини аниқлашди. Мазкур касаллик туфайли йўғон ичак жуда ҳам кенгайиб кетади. Шифокорлар камдан-кам учрайдиган операцияни муваффақиятли равишда амалга оширди. Айни пайтда бемор йигит ўзини яхши ҳис қилиб, овқат истеъмол қилмоқда ва бемалол ўрнидан туриб, ҳаракатланмоқда.





Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар