АсосийDunyo

​Онасини қотилдан ҳимоя қилган 9 ёшли бола жиддий жароҳат олди

'​Онасини қотилдан ҳимоя қилган 9 ёшли бола жиддий жароҳат олди'ning rasmi

Россиянинг Аcтрахань шаҳрида яшовчи эркак қўлига пичоқ тутганча, ярим кечаси аёл ва унинг икки фарзандига ҳужум қилди, деб хабар берди Vesti.ru нашри.

9 ёшли бола онасини қотилдан ҳимоя қилишга ҳаракат қилган. Олган тан жароҳатидан аёл воқеа жойида вафот этган. Айни пайтда шифокорлар боланинг ҳаётини сақлаб қолиш учун курашмоқда. 5 ёшли қизча ҳам касалхонага ётқизилди, у кучли стресс олганидан ҳеч ким билан гаплашмаяпти. Қотилликда гумон қилинган шахс қўлга олинди. У муқаддам судланган шахс бўлиб, аёлнинг ўзи унга эшикни очган. Ҳодиса юзасидан тергов ишлари бошланди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар