Актриса ва хонанда Дилфуза Исмоилова оғир жудоликка учради.
Бу ҳақда хонанда Умида Мирҳамидова ўзининг “Фейсбук”даги саҳифасида ёзиб қолдирди. Маълум бўлишича, Дилфуза Исмоилованинг онаси ёруғ дунёни тарк этган.
“Дилфуза опажоним... Шундай улуғ кунларда онажонингизни сўнгги манзилга кузатдингиз... Иллоҳим жойлари жаннатда бўлсин... Сизга Оллоҳ сабр берсин...”, деб ёзади Умида Мирҳамидова.
Фурсатдан фойдаланиб, Дилфуза Исмоилова ва унинг яқинларига “Даракчи” таҳририяти номидан таъзия изҳор этамиз.