Пойтахтимиздаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Минтақавий аксилтеррор тузилмасининг Ижроия қўмитасида 15 июнь куни Ҳиндистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикасининг давлат мадҳиялари янграб, давлат байроқлари кўтарилди.
Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТ аъзоси мақомига эга бўлгани муносабати билан ташкил этилган ушбу тадбирда ШҲТ МАТТ Ижроия қўмитаси, вазирлик ва идоралар, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди, деб ёзади ЎзА.
ШҲТ Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори Евгений Сисоев, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Анвар Носиров ва бошқалар Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ўз фаолиятида ўзаро ишонч ва манфаатдорлик, маслаҳатлашув, биргаликда тараққий этишга интилиш тамойилларига қатъий амал қилган ҳолда ўтган давр мобайнида нуфузли халқаро ташкилотга айланганини таъкидлади.
ШҲТнинг глобал иқтисодий-ижтимоий, халқаро аҳамиятга молик долзарб муаммоларни бартараф этишдаги, дунёда хавфсизлик, барқарорлик ва изчил тараққиётни таъминлашдаги аҳамияти ва таъсири ошиб бораётгани ташкилотга аъзо бўлиш, кузатувчи ва мулоқот бўйича шериклар қаторига қўшилиш истагини билдираётган мамлакатлар кўпаяётганида яққол намоён бўлмоқда.
Жорий йилнинг 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг мажлисида Ҳиндистон ва Покистон ташкилот аъзолигига қабул қилинди. Икки давлатнинг ШҲТга аъзо давлат мақомини олиш йўлидаги мажбуриятлари тўғрисидаги меморандумлар ШҲТнинг 2016 йил Тошкентда ўтган саммитида имзоланган эди.
Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТ аъзоси мақомига эга бўлиши кўп томонлама ҳамкорликнинг янги уфқларини очишга, минтақа ва дунёда тинчлик ва барқарорликни, изчил тараққиётни таъминлашда ШҲТ ролини оширишга хизмат қилади. ШҲТ фаолиятидаги савдо-иқтисодий алоқаларни, транспорт, инвестиция, туризм ва бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш имконини кенгайтиради.
21.12.2022, 09:32
Одам савдоси билан боғлиқ яна бир жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти...01.09.2022, 19:05
Аҳолиси мисли кўрилмаган муссон ёмғирлари оқибатида сув тошқинларидан азият чеккан Покистонга қардошларча ёрдам кўрсатиш мақсадида бугун Тошкентдан ушбу мамлакатга инсонпарварлик юки жўнатилди, деб хабар бермоқда...22.07.2022, 11:01
Ҳиндистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси аъзоси, Миллий демократик альянс номзоди Драупади Мурму ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда The Indian Express нашрига...20.07.2022, 09:30
Покистонда тўйда иштирок этиш учун келаётган меҳмонлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хориж ОАВга асосланиб ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишича, камида 20 киши ҳалок бўлган. Улар аёллар...