Актёр Йигитали Мамажонов “Даракчи” газетаси учун интервью берди. Интервью жараёнида актёр унаштирилган қизи билан танишув жараёни, бўлажак тўйи, фарзандларининг тарбиясидаги иштироки ҳақида гапирди.
Хусусан, актёр ўз тақдири фарзандлари ҳаётида қайтарилганини маълум қилди:
“Уч ёшимда дадамдан айрилганман. Кейинчалик онам турмушга чиқдилар. Иккинчи дадам ҳам жуда яхши инсон, меҳрим бўлакча. Бугунги кунда эришганларим, инсон бўлиб тарбияланишимда уларнинг ўрни катта. Ўйлаб қарасам, бугун менинг тақдирим, болаларимнинг ҳаётида ҳам қайтарилди. Ҳар бир ота каби мен учун ҳам, болаларимни бошқа ота тарбияси остида катта бўлишаётганини кузатиш, бироз оғир. Лекин Яратганинг ўзи уларни ўз паноҳида асарашига, келажакда яхши инсон бўлиб вояга етишига ишонаман. Бугун болаларим билан гаплашиб, кўришиб турамиз. Учрашганда, меҳримни борича беришга, вақтимизни мазмунли ўтказишга ҳаракат қиляпмиз”.
Йигитали Мамажонов билан тўлиқ суҳбатни “Даракчи” газетасининг келгуси сонларида ўқишингиз мумкин.