1

​Тўй саёҳати учун энг маъқул бўлган 14 мамлакат

ДУНЁ 21.06.2017, 15:39
Теглар: Тўй, ​Саёҳат
​Тўй саёҳати учун энг маъқул бўлган 14 мамлакат

Британиянинг Daily Star газетаси тўй саёҳати учун энг маъқул бўлган 14 мамлакатни санаб ўтди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Мазкур рўйхатдан Тинч океанида жойлашган Француз Полинезиясидаги Бора-Бора ороли ҳам ўрин олди. Бу ердаги махсус уйчалар икки кишига мўлжалланган бўлиб, уларнинг ҳар бирида ётоқхона, ванна ва айвон мавжуд. Бино боғнинг ичида жойлашган бўлиб, унинг деразасидан чиройли табиат манзараси кўзга ташланади. Француз Полинезиясининг ёнида жойлашган Тетиароа оролида Пиппа Миддлтон (Кембриж герцогиняси Кэтриннинг опаси) ва унинг турмуш ўртоғи миллиардер Жеймс Мэттьюслар асал ойини ўтказишган.

Мазкур рўйхатга Мальдив оролидаги Coco Bodu Hithi курорти ҳам киритилган. Комплекс ҳудудида пляж, тўртта ресторан, иккита бар ва спа-марказ мавжуд. Coco Bodu Hithi курорти ва аэропорт орасидаги йўлни катерда 40 дақиқада босиб ўтиш мумкин. Рўйхатда Индонезиянинг Бали оролидаги Убуд шаҳрида жойлашган Viceroy Bali номли беш юлдузли меҳмонхона ҳам киритилган. Бу ердаги ҳар бир вилла бассейн, жакузи, ясси экранли телевизор ва iPod учун док-станциялар билан жиҳозланган.

Топ-14 га Таиланд, Камбожа, Греция, Сен-Люсия, Филиппин, Вьетнам, Ҳиндистон, Кения, Австралия, Фижи ва Италия мамлакатлари ҳам киритилди.

Шарҳлар

Самарқандда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди (видео)

01.10.2022, 14:39

Самарқанддаги тўйхонада яқинларининг қаровсизилиги сабаб йўқолган болакай, базмгоҳ атрофидаги 8 метрлик қудуққа тушиб кетганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича,...
Тўй фожиага айланди: маросимга кетаётган куёв дарёга чўкиб кетди

20.07.2022, 09:30

Покистонда тўйда иштирок этиш учун келаётган меҳмонлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хориж ОАВга асосланиб ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишича, камида 20 киши ҳалок бўлган. Улар аёллар...
"Forbes" 2022 йилда саёҳат учун энг яхши 50 йўналиш рўйхатига Ўзбекистонни ҳам киритди

23.01.2022, 22:08

Маълумот учун, саёҳат учун энг яхши масканлар қаторида яна Сальвадор, Туркия, Испания ва Италия каби мамлакатлар бор."Ўзбекистоннинг ажойиб инфратузилмаси сизга мамлакат пойтахти Тошкентдан Самарқанд, Бухоро...
Ўзбекистонда тўйларни 100 кишилик қилиб ўтказишга рухсат берилди

20.09.2021, 10:56

Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистонда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1