АсосийDunyo

​Австралиялик нотиқ Ник Вуйчич эгизак фарзандли бўлади

'​Австралиялик нотиқ Ник Вуйчич эгизак фарзандли бўлади'ning rasmi

Кам учрайдиган генетик касаллик туфайли қўл ва оёқсиз туғилган австралиялик ёзувчи ва нотиқ Ник Вуйчич ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида рафиқаси Канаэ Мияхара эгизакларга ҳомиладор эканлигини маълум қилди.

“Бизга эгизак фарзандларни ато этган Оллоҳдан миннатдормиз! Оиламизга қарата ёзиб қолдираётган эзгу тилакларингиз учун ташаккур!”,—деб ёзади Ник Вуйчич.

Маълумот учун, Ник Вуйчич ва Канаэ Мияхаралар ҳозирги кунда мутлақо соғлом туғилган икки ўғилни тарбияламоқда.

Бошқа янгиликлар