Россиянинг Волгоград шаҳридан Чимкент шаҳри томон йўлга чиққан автобус ЙТҲга учради, деб хабар берди Ren.tv нашри.
Ижтимоий тармоқларда Қозоғистонда ЙТҲ оқибатида автобус ағдарилгани акс этган видео пайдо бўлди. Қозоғистон республикаси ИИВ берган маълумотга кўра, автобусда 52 нафар одам бўлган. Улардан 50 нафари Ўзбекистон, 2 нафари Қозоғистон фуқароси бўлган.
ЙТҲ оқибатида 9 нафар ўзбекистонлик фуқаро ҳалок бўлди, 18 киши касалхонага ётқизилди.