АсосийDunyo

​Мексикада машғулотдан қайтаётган боксчи отиб ўлдирилди

'​Мексикада машғулотдан қайтаётган боксчи отиб ўлдирилди'ning rasmi

Мексикалик боксчи Улисес Уэто Элисальде машғулотдан кейин уйига қайтаётганда отиб ўлдирилди, деб хабар берди Russian.rt.com нашри.

33 ёшли боксчи машғулотдан кейин уйга қайтаётганда уни мотоциклда икки нафар номаълум шахс қувиб етган ва унга қарата ўқ узган. Боксчига қарата 10 та ўқ узилган.

Мехико полициясининг тахмин қилишича, қотиллик бандитлар гуруҳи ўртасидаги жанжал туфайли амалга оширилган. Элисальде профессионал рингда тўрт маротаба жанг қилиб, икки маротаба ғалабага эришган ва икки марта мағлубиятга учраган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар