Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров бугун, 24 июнь куни туғилган кунини нишонламоқда. Шу муносабат билан санъаткорнинг укаси, хонанда Анвар Собиров акасига аталган дил изҳорини Instagram`даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Йиллар, йиллар, йиллар... Бир зумда расмдаги вақтдан 30 йилдан ошиқ вақт ўтди-ю кетди, лекин Яратганга беҳисоб шукур, у ўтган йиллар бесамар эмас, балки ўзини кўрсатиб ўтди. Оғабек акам билан ёшлигимиз бирга ўтган, десам ҳам муболаға бўлмайди,эслайман десам жуда ажойиб гаплар кўп.Бугун яна бизга анъана бўлган яхши кун кириб келди, нафақат ‘Лазги’ ансамбли,балки Собировлар сулоласининг ҳам бадиий раҳбари Оғабек акамни бугунги таваллуд айёмлари билан чин дилдан табриклайман,етказганига шукур, яна шундай кунларни 80 90 тасини соғлик-саломатлик ва юртимиз тинчлиги билан кутиб олиш насиб этсин, Юртбошимизни ўз қўлларидан юксак унвонларни қабул қилиш насиб этсин, Оллоҳ икки дунёсида азизу мукаррам қилсин”,—деб ёзади Анвар Собиров акасини табриклаб.
“Darakchi.uz” сайти жамоаси номидан Оғабек Собировни туғилган куни билан табриклаймиз!