Хонанда Бунёдбек Саидов куни кеча қўшалоқ байрамни нишонлади.
У Рамазон ҳайити куни ўғли Билолбекнинг ҳам таваллуд айёми муносабати билан дастурхон ёзди. Хонанданикига унинг яқинлари билан бир қаторда устоз санъаткор, Ўзбекистон халқ артисти Ортиқ Отажонов ҳам ташриф буюрди. Бунёдбек Саидовнинг маълум қилишича, Ортиқ Отажонов Билолбекнинг барча бахтли кунларида иштирок этиб келади. Бу ҳақда у шундай деб ёзади:
“Буюк устоз Ортиқ Отажонов Билолбекни шу кунгача ҳамма яхши кунида келиб, ҳар гал яхши ниятлар, тилаклар айтиб хонадонимизни файз ва қувончга тўлдирдилар. Уйланган тўйларида ҳам бирга бўлсин”, дея устоз санъаткорга соғлик тилаган Бунёдбек Саидов.