Кеча Париж яқинида жойлашган Кретей шаҳридаги мачитга келган одамларга автомашинада ҳужум қилмоқчи бўлган террорчининг нияти амалга ошмади, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Автомашина ҳайдовчиси мачитдан чиқаётган одамларни автомашина билан босишга ҳаракат қилди. Аммо мачит атрофига ўрнатилган тўсиқ туфайли у мақсадига етолмади. Автомашина ҳайдовчиси пачоқланган автомобилини ташлаб, воқеа жойидан яширинди. Орадан кўп ўтмай, автомашина ҳайдовчиси уйида қўлга олинди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмади. Қўлга олинган ҳайдовчининг исми-шарифи ошкор этилмади. У ўзининг бу хатти-ҳаракатини “Елисей майдонида рўй берган теракт учун қасос”, деб атади.