1

​“14 йил аввалги шаръий никоҳни қонуний расмийлаштирмоқчиман...”

САВОЛ-ЖАВОБ 03.07.2017, 10:51
Теглар: Никоҳ
​“14 йил аввалги шаръий никоҳни қонуний расмийлаштирмоқчиман...”

14 йил аввал иккинчи маротаба турмушга чиққан эдим. Никоҳ ўқилган, аммо ФҲДЁ бўлимида расмийлаштирилмаган. Энди расмийлаштирса бўладими?

Т.Қўчқорова, Жиззах вилояти, Зафаробод тумани

Иномжон ҚУДРАТОВ, Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари:

— Оила кодексининг 212-213-моддаларига мувофиқ, никоҳ тузилганлигини қайд этиш жойи ва вақти Никоҳни қайд этиш никоҳланувчи шахслардан бирининг яшаш жойидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан амалга оширилади. Никоҳланувчилар фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органига никоҳ қайд этилишидан бир ой илгари никоҳга кириш тўғрисида ариза берадилар. Никоҳга киришни хоҳловчилар ариза бериш чоғида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни, илгари никоҳда бўлган шахслар эса, аввалги никоҳ тугатилганлиги ҳақидаги ҳужжатларни ҳам тақдим этиши лозим.

Юқоридагиларга кўра, дастлабки никоҳи бекор қилинганлиги ҳақидаги ҳужжат билан никоҳланувчи шахслардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ бўлимига белгиланган тартибда никоҳни қайд этиш ҳақидаги ариза билан мурожаат этишлари мумкин.

Шарҳлар

2022 йилнинг 6 ойида энг кўп никоҳ қайси вилоятда қайд этилгани маълум қилинди

20.07.2022, 10:19

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида республика бўйича жами 108 934 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.Маълум қилинишича, бу ўтган йилнинг мос даврига...
Никоҳдан аввалги тиббий кўрик жараёнлари оптималлаштирилади

26.09.2021, 14:11

Никоҳдан аввалги тиббий кўрик жараёнлари оптималлашади. Республика аҳоли репродуктив саломатлиги маркази директори Шаҳноза Зуфарова никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти ва бугунги кунда бу борада амалга оширилаётган...
Ўзбекистонда 333 нафар доимий яшовчи фуқаролар хорижликлар билан никоҳдан ўтган

17.08.2021, 17:02

 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январь-июнь ойларида республикамизда 119,0 мингта никоҳ ҳолатлари қайд этилган.Хорижий давлатларда доимий яшовчи фуқаролар билан қайд этилган никоҳлар сони:...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1