1

​Челябинскда қайиқ ағдарилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

ДУНЁ 03.07.2017, 11:58
​Челябинскда қайиқ ағдарилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди

Челябинск вилоятидаги кўлда қайиқ ағдарилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, деб хабар берди Mir24.tv нашри.

Эркак сайр қилдириш учун тўрт нафар болани қайиққа чиқарган. Қайиқ эса кўлда ағдарилиб кетган. Ёрдам бериш учун шошилган болаларнинг икки нафар қариндоши ҳам қирғоққа чиқолмай. Чўкиб кетган. Айни пайтда икки эркак ва икки боланинг жасади топилди. Уч кишининг тақдири номаълум.

ФВВ ходимларининг маълумот беришича, қайиқда қутқарув жилетлари бўлмаган. Мазкур кўлда қайиқда сузиш, чўмилиш қатъиян ман этилган. Йўқолганларни 76 нафар қутқарувчи ва 23 та техника қидирмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1