Актриса Ситора Алимжонова “Shok.uz” сайтига берган интервьюсида шахсий ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид кўплаб қизиқарли саволларга жавоб берди. Хусусан, интервью бошловчиси Алишер Узоқов ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Ситора Алимжонованинг асли касби актрисалик эмаслигига шама қилиб ёзилган изоҳини ўқиб берар экан, Ситора ҳамкасбининг мазкур эътирозига нисбатан қуйидагича муносабат билдирди:
“Одам ўзи қанақа бўлса, бошқалар ҳақида ҳам шунақа гапларни гапиради. Агар ҳамма ўз мутахасислиги бўйича ишлашни талаб қилаётган эканлар, майли ўзлари ҳам фақат ҳақиқий режиссёрларни фильмларида роль ижро этсин. Ўзлари актёр бўлсалар, нима қиладилар кино суратга олиб?
Мен у билан шахсан таниш эмасман, ўртамизда ҳеч қандай низо бўлмаган, салом-алигим ҳам йўқ. Бир сўз билан айтганда, Алишер Узоқов мен учун йўқ инсон! У ҳақда ҳеч қачон яхши ҳам, ёмон ҳам гап гапирмаганман”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ситора 8 август куни турмушга чиқаётгани ва тўй Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтишини айтиб ўтганди.