1

​Онгли равишда ислом динини қабул қилган 7 машҳур юлдуз

ДУНЁ 03.07.2017, 14:22
​Онгли равишда ислом динини қабул қилган 7 машҳур юлдуз

Юлдузлар турли сабабларга кўра ўз динларини ўзгартиради, деб хабар берди Interesno.cc нашри.

Баъзида уларнинг бундай йўл тутишига ҳақиқий эътиқод сабаб бўлса, баъзилари эса турмуш ўртоқларига бўлган муҳаббатлари туфайли шундай йўл тутишади. Қуйида сизни онгли ёшда ислом динини қабул қилган юлдузлар билан таништирамиз.

Майк Тайсон

Бутун дунёга машҳур Майк Тайсон бутун карьераси давомида не бир ҳунар кўрсатмади. У зўрлаш жиноятини содир этгандан кейин 3 йил қамоқда ўтирди. Жазони ўтаб, қамоқдан қайтгач, ислом динини қабул қилди. Унинг сўзларига қараганда, ислом динини қабул қилгандан кейин ҳаёти тубдан ўзгарган.

Жанет Жексон

Машҳур хонанда Майкл Жексоннинг синглиси ЖанетЖексон қатарлик миллиардер Уисамм Ал-Манага турмушга чиққач, эрини қўллаб-қувватлаш мақсадида ислом динини қабул қилди

Юлия Волкова


“Тату” гуруҳининг яккахон хонандаси Юлия Волкова ҳам бизнесмен Парвиз Ясиновни севиб қолгандан кейин ислом динини қабул қилган.

Амаль Клуни


Амаль Клуни – машҳур Жорж Клунининг рафиқаси бўлиб, у халқаро тоифадаги ҳуқуқшуносдир. Унинг ислом динига эътиқод қилишини турмуш ўртоғи қўллаб-қувватлайди.

Баста Раймс


Репер Баста Раймснинг ислом динини қабул қилганига 10 йилдан ошди. У буни оммага ошкор этиб, шоу кўрсатишни истамади. Ҳатто ОАВлар ҳам узоқ вақт бундан бехабар қолди.

Муҳаммад Али


Кассиус Марцеллус Клэй дунёга машҳур Муҳаммад Алига айланганда 22 ёшда эди. У ўша пайтлардаёқ “Ислом миллати” ташкилотига аъзо эди.

Рита Ора


Рита Оранинг оиласи Туманли Альбион оролига Югославиядан кўчиб келган. Унинг отаси ислом динига эътиқод қилган. Шу туфайли Рита Ора ҳам ислом динига эътиқод қилади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1