​Тошкентда “Орландо” олишга ёрдам бериш эвазига 10000 доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

ЖАМИЯТ 03.07.2017, 15:03
Теглар: Авто, Жиноят
​Тошкентда “Орландо” олишга ёрдам бериш эвазига 10000 доллар талаб қилган шахс қўлга олинди

2016 йил 19 август куни, Икромов Дониёр Илхомович, Юнусобод тумани ҳудудида, фуқаро Худайбергенова Фариданинг ишончига кириб, унга икки ой давомида “Орландо” русумли автомашинасини олишда ёрдам беришни ваъда қилиб, 10.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини алдов йўли билан қўлга киритган, деб хабар беради Тошкент шаҳар Ички ишлар бошқармаси.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.


Жабрланувчининг анкета маълумотлари ўзгартирилган бўлиб, фамилияси ва исми хар қандай ўхшашлиги тасодифий ҳарактерга эга.

Шарҳлар

Жиззахда 39 ёшли эркак хотинини уриб ўлдирди (видео)

07.09.2022, 12:07

Жиззахда аёл ўз эри томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор тумани Янгиҳаёт...
Наманганда 21 ёшли йигитни қотилига айланган блогерга нисбатан қамоқ жазоси тайинланди

10.01.2022, 21:58

Наманганда 150 минг сўм эвазига Instagram саҳифасидаги обуначиларини кўпайтириш ортидан икки блогер ўртасида келиб чиққан келишмовчилик қотиллик билан тугади.Қайд этилишича, ҳодиса Чуст туманида ўтган йилнинг...
Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди

10.08.2021, 17:29

Термизда қидирувдаги қочқин қўлга олинди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ хабар берди.Маълум бўлишича, Термиз тумани “Ш.Рашидов” маҳалласида яшовчи фуқаро Х.Илҳом 2021 йил 29 июнь куни...
Йилнинг 6 ойида ҳар 100 минг аҳолига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган

10.08.2021, 16:44

2021 йил 6 ойида ҳар 100 минг аҳоли сонига нисбатан 132 та жиноят тўғри келган. Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган  матбуот анжуманидан махсус мухбиримиз Абдукарим Зарипов...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1