АсосийDunyo

​Японияда тайфун туфайли 40 та авиарейс бекор қилинди

'​Японияда  тайфун туфайли 40 та авиарейс бекор қилинди'ning rasmi

Япониянинг Кюсю оролида жойлашган Нагасаки шаҳрига "Нанмадол" тайфуни ёпирилиши оқибатида 40 дан ортиқ авиарейс бекор қилинди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Шу билан бирга бир қатор паром ҳаракатлари тўхтатилди, тайфун темирйўл ҳаракатига таъсир кўрсатмайди.

"Нанмандол" тайфуни якшанба куни Окинаванинг жанубий префектурасида пайдо бўлиб, янги куч билан Япон архипелаги томон йўл олди. Сешанба куни эрталаб тайфун Кюсю оролидаги Нагасаки шаҳрига ёпирилди. Тайфун марказидаги босим 985 гектопаскални ташкил этди. Марказда шамолнинг тезлиги секундига 30 метр, кучайганда эса секундига 40 метрни ташкил этмоқда. Тайфун чоршанба куни эрталаб шарқий қирғоқдаги Токио шаҳри жойлашган Хонсю оролига етиб боради.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар