4 июль куни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК Тошкент-Иссиқ-Кўл-Тошкент йўналиши бўйича йўловчи чартер парвозини амалга оширди.
Ушбу йўналиш бўйича чартер парвоз 29 августга қадар Boeing 757 авиалайнерларида ҳафтанинг сешанба кунлари амалга оширилади.
Миллий авиакомпаниянинг чартер парвозлар бўйича келишуви жорий йилнинг апрель ойида Миллий авиакомпания ҳамда Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазирлиги вакиллари ўртасидаги келишув доирасида амалга оширилди.