Новороссийск шаҳрида Қора денгизда тимсоҳ билан бирга чўмилган эркак қўлга олинди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Сал илгари ижтимоий тармоқларда тимсоҳнинг тумшуғини ип билан боғлаб, денгизда чўмилаётган одамлар орасида йиртқични етаклаб юрган одам акс этган видеолар пайдо бўлган эди. Денгизда дам олаётган одамлар тимсоҳдан чўчишнинг ўрнига, унинг олдига келиб, йиртқични силашга ҳаракат қилишган. Гувоҳларнинг айтишича, воқеа Анапа пляжларидан бирида рўй берган.
Энди эса эркак тимсоҳи билан Новороссийскда пайдо бўлган. Эркак полиция томонидан қўлга олиниб, унга “Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизларча муносабатда бўлиш” айби қўйилди. Тимсоҳ эса ҳайвонот боғига юборилди. Эркакнинг маълум қилишича, у мазкур тимсоҳни 2012 йилда дўкондан харид қилган. Тимсоҳ шу кунгача унинг уйидаги аквариумда яшаб келган. Аммо эркакда чекдан ташқари тимсоҳга тегишли бирорта ҳужжат йўқлиги маълум бўлди.