АсосийDunyo

​Дам олиш зонасида қулоқлари кесилган инсон боши топилди

'​Дам олиш зонасида қулоқлари кесилган инсон боши топилди'ning rasmi

Москва вилоятининг Солнечногорск туманидаги дам олиш зонасидаги манқалдан инсон жасади қолдиқлари топилди, деб хабар берди Ria.ru нашри.

Дам олиш зонаси қоровуллари куйган нарсанинг бадбўй ҳидини сезишди. Улар ҳудудни айланиб, текширишганда уйлардан бирининг ёнидаги манқалдан инсон танасининг куйган қисмларини топиб, зудлик билан полицияга қўнғироқ қилишди. Ўт-ўланлар орасидан қулоқлари кесилган инсон боши топилди.

Жиноятда гумонланган шахслар тезда қўлга олинди, улар маст ҳолатда манқал ёнидаги уйда тунашган.

Уйдан тахмин қилинган жиноят қуроллари — болта, болға, арра, тиббиёт ниқоби, қўлқоп ва қон юқи бўлган полиэтилен пленка топилди. Барча гумонланган шахслар қўлга олинди. Улардан бири ресторанда бош ошпаз бўлиб ишлаган. Жиноятга маиший жанжал сабаб бўлганлиги тахмин қилинмоқда.

Бошқа янгиликлар