1

​Қозоғистондаги мудҳиш ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликлар кечинмалари билан ўртоқлашишди

ЖАМИЯТ 04.07.2017, 21:07
Теглар: ЙТҲ, Қозоғистон
​Қозоғистондаги мудҳиш ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликлар кечинмалари билан ўртоқлашишди

Маълумки жорий йилнинг 20 июнь куни Актюба вилояти Айтекебий тумани Карабутак посёлкасидан 20 километр узоқликда Самара-Чимкент трассасининг 946-километрида соат 10.20 да йўл-транспорт ҳодисаси юз бериб, “Мерседес” русумли икки қаватли йўловчилар автобуси ағдарилиб тушганди.

Мазкур ҳодиса оқибатида 52 киши (50 та Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва 2 та Қозоғистон Республикаси фуқароси) жароҳат олди.

Мудҳиш ҳодиса 9 кишининг ҳаётини олиб кетди, 18 киши турли даражадаги тан жароҳати олди.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг расмий сайтида Қозоғистон Республикаси ҳудудида содир бўлган ҳалокатда жабрланганлардан олинган қисқача интeрвюлар чоп этилди.

Фарғона вилояти Риштон тумани «Меҳнатобод» ҚФЙ яшовчи Қурбонов Илхомжон Набижонович:

“Чўлда кетаётганимизда бирданига автобус ағдарилиб кетиб, мен ва ёнимдагиларни ваҳима босди. Автобусдаги нарсалар устимизга ағдарилиб туша бошлади. Мен белим билан ўтирғичга зарб билан бориб урилдим, нима бўлганини тушунолмай қолдим. Одамларнинг бақир чақири эшитилди, ўрнимдан туришга қийналдим.

Дарҳол, Қозоғистон Республикаси Ички Ишлар ходимлари ва йўловчилар тўхтаб ёрдам беришди, бир оз вақт ўтгандан сўнг, қутқарувчилар етиб келишди ва барчамизни олиб чиқишди. Кейинчалик, бизларни шаҳарга олиб кетишди. Барчамизга тиббий ёрдам кўрсатилди уч маҳал иссиқ овқат билан таъминлашди. Ушбу йўл ҳаракати ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган йўловчилар жасадларини эса тобутга солиб қўйишди. Шундан сўнг, узоқ юрдик ва самолётга ўтириб Ўзбекистонга етиб келдик. Бўлиб ўтган воқеада ўғлим вафот этганидан қаттиқ изтиробдаман. Ўзбекистон Республикаси томонидан ватанимизга тезкорлик билан қайтариб олиб келингани, барчамизга кўрсатилган ёрдамларингиз учун Ўзбекистон Республикаси Президентига алоҳида миннатдорлигимизни билдирамиз, агар зудлик билан орқага қайтармаганларингизда билмадим ҳолимиз нима кечарди. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги ходимлари томонидан кўрсатилган ёрдамлар, ғамхўрлик учун ўз миннатдорлигимизни изҳор этамиз”.

Самарқанд вилояти Нуробот тумани «Жарқудуқ», ҚФЙ «Олтиўғил» МФЙда яшовчи Сайфиев Ғайрат Норбоевич:

“Автобусда ҳайдовчилар алмашганини кўрдим, оз вақт ўтгандан сўнг, ўзим ҳам ухлаб қолибман. Тўсатдан автобусга нимадир бўлди. Мен қўрқиб кетдим. Билсам автобус ағдарилиб кетибди. Беморларга ёрдам кўрсатишди, менга ҳеч нарса қилмади, бироқ афсуски автобусдаги йўловчиларнинг айримлари вафот этишган экан.

Қозоғистон Республикаси Ички Ишлар ходимлари, қутқарувчилари ҳамда шифокорлари бизларга яхши қарашди, қандай қилиб уйга борар эканман деб ўйланиб қолдим, яхшиям самолёт учиб келди ва бизлар қайтиб келдик. Мана шундай ғамхўрлик учун Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ҳукуматимизга ўз миннатдорлигимизни изҳор этамиз. Қозоғистон Республикасига юборилган самолёт, ҳар томонлама кўрсатилган ёрдамларингиз учун катта раҳмат айтиб қоламиз”.

Сирдарё вилояти Сардоба тумани, Улуғбек кўчаси, 39 уйда яшовчи Қодиров Нурали Анарбаевич:

“Нима бўлаётганини ўзим ҳам билмай қолдим, бирданига автобусда одамларнинг ваҳимали овозлари эшитилди. Қўлимни уриб олдим бошқа жойимга ҳеч нарса қилмади. Бир кундан сўнг, самолёт учиб келди ва бизлар қайтиб келдик. Биз билан бирга бўлган одамлар вафот этгани ачинарли. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматига алоҳида ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Шу билан биргаликда, бизларга яқиндан кўрсатган ёрдамлари учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш, Ички Ишлар ва Мудофаа вазирликлари ходимларига ўз миннатдорлигимизни изҳор этамиз”.

Сурхондарё вилояти Узун тумани, «Телпакчилар» ҚФЙ, «Янги ҳаёт» МФЙда яшовчи Холматов Беҳрузбек Абдурашид ўғли:

“Авария бўлганида жуда ҳам қўрқиб кетдим, олдимдагиларни бошидан жароҳат олганини кўрдим. Йўловчилар келиб ёрдам беришди. Вафот этганлар ҳам бор экан, уларни ҳам олиб чиқишди. Ҳаммани қайсидир бинога олиб кетишди, биз у ерда дам олдик. Ички Ишлар ходимлари бизлардан нима бўлганини сўраб олишди. Бир кундан сўнг, самолётга ўтириб қайтиб келдик. Кўрсатилган ёрдамларингиз учун барчангизга раҳмат айтамиз. Шундай Давлатимиз борлигидан, бу Ўзбекистон Ватанимизда инсонпарварлик, муҳтож одамга ёрдам қўлини узатилишини, ҳеч ким-ҳеч қачон назардан четда қолиб кетмаслигига яна бир-бор амин бўлдим. Кўрсатилган ёрдамларингиз учун Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш, Ички Ишлар ва Мудофаа вазирликлари ходимларига ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Барчаси учун каттадан-катта раҳмат айтамиз”.

Шарҳлар

Қозоғистондан 120 дан ортиқ хорижлик чиқариб юборилди

18.03.2024, 12:51

Қозоғистондан 120 дан ортиқ ноқонуний муҳожир чиқариб юборилди, деб хабар берди Polisia.kz.“Мигрант” тадбири давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари беш кун давомида 10 мингдан ортиқ миграция қонунчилиги...
Сурхондарёда "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди (видео)

12.05.2023, 09:55

Сурхондарё вилоятининг Узун туманида "Gentra" жарликка тушиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ҳодиса жорий...
Тошкентдан Кореяга борган қозоғистонликлар депортация қилингач, аэропортда қочиб кетди (видео)

01.04.2023, 11:02

Қозоғистоннинг депортация қилинган икки фуқароси Жанубий Кореяда қочиб кетди, деб хабар берди Tengrinews.kz. Маълумотни Қозоғистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати тасдиқлаган.Қозоқларнинг қочиши ижтимоий тармоқлардан маълум...
Қорақалпоғистонда "Nexia-3" ва юк машинаси иштирокида даҳшатли ЙТҲ содир бўлди, 5 одам ҳалок бўлган (видео)

06.02.2023, 13:36

Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1