АсосийDunyo

​АҚШ ҳукумати афғонистонлик қизларга виза беришдан бош тортди

'​АҚШ ҳукумати афғонистонлик қизларга виза беришдан бош тортди'ning rasmi

АҚШ ҳукумати афғонистонлик робототехника ҳаваскорлари бўлган қизларга виза беришдан бош тортди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Афғонистонлик қизлар жамоаси АҚШда робототехника бўйича ўтказиладиган мусобақада иштирок этишлари лозим эди. АҚШ ҳукумати Ироқ, Судан ва Сурия мамлакатлари жамоасига мамлакатга киришга рухсат берди. Афғон жамоаси таркибидаги олти нафар қиз энди ўзлари яратган роботни Вашингтондан кўрсатиладиган эфирда томоша қилишларига тўғри келади. АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан имзо чекилган янги миграция фармонида Афғонистон кириши тақиқланган мамлакатлар рўйхатига киритилмаган. Нашрнинг хабар беришича, гамбиялик қизлар жамоасининг ҳам АҚШга кириши тақиқланган.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп ўз фармонида 90 кун мобайнида Эрон, Яман, Ливия, Сурия, Сомали ва Судан фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлаган эди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар