Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган кенг қамровли ўзгаришларга ўз хиссаларини қўшишни хохлаган, “Жахолатга қарши маърифат” шиори остидаги маърифий тадбирларда фаол иштирок этишни ният қилган Тошкент вилоятининг нуроний отахон ва онахонлари (бугунги кунда 250 мингга яқин ёш бўйича нафақахўрлар бор) “Набирамга бир китоб” акцияси ташаббуси билан чикдилар.
Бугун Тошкент вилоятининг маъмурий маркази Ўрта Чирчиқ туманидаги “Маънавият ва маърифат” марказида бўлиб ўтган тадбирда фаол иштирок этдилар.
Тадбирда улар китоб ярамаркасига ташриф буюрган кам таъминланган оилаларнинг фарзандларига ҳамда радикал оқимларлар таъсирига тушган оилаларнинг фарзандларига уларни қизиктирган мавзудаги китобларни совға килдилар.
Вилоят нуронийлари йил давомида камида 2 нафардан болаларни (набираларини) китобга бўлган қизикишини кучайтириш ҳамда вилоят худудидаги китоб дўконлари ва кутубхонларга ёшларни жалб қилишга ёрдам беришни ўзларига вазифа қилиб олдидлар.